Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  Марказий Кенгаши, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида “Энг фаол ёш авиаходим” танловини биринчи босқичини ўтказилди.

Кўрик танловининг асосий мақсад вазифалариини белгиланган “Низом” талабларига қатъий амал қилинишини назорат қилувчи ва бажарилишини таъминланишига масъул аэропорт ва касаба уюшмасининг қўшма қарори билан нуфузли ишчи гуруҳи тайинланди. Ишчи гуруҳига танловда иштирок этиш истаги билан аэропорт Ташувларни ташкил этиш хизмати бўлими агентлари Дедаханов Муроджон, Холматова Феруза, Ахмедов Сардор, Парвозларни электро таъминоти хизмати мухандиси Хамидов Музаффар, Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти хизмати қутқарувчи ва ўт ўчирувчилари Умматов Абдуссатор, Тургунов Шерзод аризалари қабул қилинди.

Ғолиблар ва иштирокчилар аэропорт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан тегишли Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email