Тадбир низомга асосан  икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “Ўзгидромет” марказининг бошланғич  ташкилотларида  ва Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республикаси Кенгаши  бирлаштирувчи бошқа корхона ва муассасаларида ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда «Ўз касбининг мохир эгалари»ни аниқлаш жараёнида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди: муайян бир сохада кўп йиллар меҳнат килган тажрибали мутахассислар бўлиши, касб махорати, сохани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган  янгиликлари, ёшларга ўз касбининг  сир-асрорларини ўргатиб, шогирдлар тайёрланиши, меҳнат жамоаси орасидаги обрў-эътибори, жамоатчилик ишида фаол иштирок этиши, мамлакатимизда турли сохаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислохотлар мазмун-мохиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб-қувватлаши.

Республика Кенгашида босқичида ўтказилган тадбирда хам қатнашчиларнинг юқорида келтирилган меъзонларга лойиқлигига эътибор берилди ва натижада қуйидагилар ғолиблар  деб топилди.

Тадбир ғолиби «UAT» авиация корхонаси бош мухандисининг ўринбосари  Б.Бойко, 2-ўринга “Тошкент халқаро аэропорти”нинг халқаро ташувларни ташкиллаштириш хизмати агенти В.Ташпулатов ва 3-ўринга  “Термиз халқаро аэропорти”нинг ташувларни ташкиллаштириш хизмати катта агенти Г.Худайкулова лойиқ деб топилди.

Республика Кенгашида тантанали тарзда тадбир ғолибларга қимматбахо совғалар ва қолган хамма қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email