Жорий йилнинг 19 февраль куни  «Ўзавиация» агентлиги мехнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда «Ўзавиация» агентлиги директори Толиб Ўлжаев, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рустам Ғуломов,

            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкилий ишлар бўлими мудири Жахонгир Ихтиёров ва Ўзбекистон  авиация ходимлари касаба уюшмаси  РК етакчи мутахассиси  Абдурахим Каримовлар иштирок этди.

            Конференцияда «Ўзавиация» агентлиги рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2017-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг мажбуриятларини 2020 йил давомида бажариш бўйича ҳисоботлари тингланди.

        Унда 2020 йилда томонлар ўзаро ижтимоий шерикчилик асосида жамоа шартномаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тўлиқ маълумотларни бериб ўтдилар. Бунда касаба уюшма қўмитаси раиси ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасига қаратилган бир қатор самарали ишлар олиб борилганлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам бу масалага доир барча муаммоларни ҳал этишда маъмурият кўмагига суяниб, хамкорликда иш олиб борилиши, ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришиш учун асосий омил бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

              Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкилий ишлар бўлими мудири Жахонгир Ихтиёров мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда касаба уюшмаларининг ўрни ва вазифалари бўйича ахборот берди.

         Иш берувчи ва касаба уюшмасининг хисоботлари мажлис қатнашчилари  томонидан биз овоздан “қониқарли” деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email