Куни кеча, 2021 йилнинг 10-февраль санасида “Urganch xalqaro aeroporti” МЧЖда буюк бобокалонларимиз ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда буюк саркарда ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди.

           Тадбирда Хоразм вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткаримов, Хива Филология фанлари номзоди Мадина Матёқубова, Ички Ишлар Вазирлиги Хоразм ички ишлар академик лицейи катта ўқитувчиси Элёрбек Матёқубов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

           Кечани аэропорт директорининг биринчи ўринбосари Руслан Агабуллаев очиб берди. Шуҳрат Маткаримов сўзга чиқиб, буюк алломалар ҳақидаги қарашлари, уларнинг қилган ишлари, келажакдаги ватанимиз авлодлари ҳам Навоий ва Бобурга ўхшаган буюк шахсларга ўхшаши, илмли, ақлли ва доно инсон бўлиб вояга етишлари ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

           Мадина Матёқубова эса ўз нутқини Навоийнинг мисралари билан бошлаб, бу иккита буюк алломаларнинг ҳаёти ва ижоди, умри давомида қандай эзгу амаллар қилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email