Эрта аёзли тонгда, иш сменаси бошланишидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячисининг миллий куни арафасида, «УAТ» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси корхонанинг Харбийлаштирилган хавфсизлик Идораси ва Ёнғиндан ҳимоя қилиш идораси бўлинмалари ходимлари билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг тантанали ва улуғвор садолари остида жангчилар қўлларини кўксиларига қўйиб, ўзларининг Ватанга бўлган садоқат ва муҳаббат сўзларини такрорладилар.

             Меҳнаткашлар катта қизиқиш ва эътибор билан Ватан ҳимоячилари кунининг яратилиш тарихи тўғрисидаги маърузани тингладилар, фикр алмашдилар, шахсий машғулотлари ва хизмат амалиёти билан боғлиқ шахсий ҳаётларидан ҳикоялар билан ўртоқлашдилар. Бўлинмалар ходимларидан Салиев A.Р. , Aзизов A.М., Исроилов О.Р., Милиев Е.И. жанговар машғулотлардаги яхши кўрсаткичлари учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Тадбир тугагандан сўнг, ходимлар яхши кайфиятда ўзларининг вазифаларини бажаришга киришдилар.

Print Friendly, PDF & Email