Термиз халқаро аэропортида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда Термиз туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари ҳам таклиф этилди. Унда аэропорт директори ўринбосари Н.Джаббаров, ёшлар иттифоқи етакчиси Ж.Имомов, ҳарбий қисм ёшлар иттифоқи етакчиси А.Турғуновлар сўнгги йилларда қуролли кучларимиз чинакам маънода мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолатига айланиб бораётганлигини таъкидлаб, ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларни табриклашди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Тадбир якунида Термиз халқаро аэропорти раҳбарияти томонидан ҳарбий қисм кутубхонаси учун китоблар жамланмаси совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email