Юқоридаги  шиор билан 2020 йил 10 ноябр куни аэропорт Касаба қўмитаси раиси Д. Сайитов ва Ёшлар Иттифоқи етакчиси Ж.Имомовларнинг ташаббуси билан «Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ ишчи-ходимлари учун югуриш марафони ўтказилди.

Марафонда барча хизмат ва бўлимлари вакиллари қатнашди. Марафон барча хавфсизлик техникалари қоидаларига риоя этган ҳолда ва тиббиёт-санитар хизмати фельдшери кузатувида ўтказилди.

Марафонда 1, 2 ва 3 ўринни олган ходимларга махсус дипломлар топширилди.

Аэропорт директори Ш.Р.Кабилов келажакда яна марафонлар ўтказиш ва спортга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини тавсия этди.

Марафон югуриши бўйича совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Халиков Азизжон ва Хайдарова Ойхон;
2-ўрин: Лашаков Рустам ва Мирзакулова Раъно;
3-ўрин: Шоназаров Анвар ва Хушвактова Шахло.

 

«Термиз ҳалқаро аэропорти» МЧЖ

касаба уюшма қумитаси раиси Сайитов Д.А.

Print Friendly, PDF & Email