Ўзгидромет касаба уюшмаси қўмитаси ходимлар ва улар оила аъзоларининг саломатлигини яхшилашга алоҳида эътибор қаратади – уларни дам олиш масканлари ва санаторийларга йўлланмалар билан таъминлайди, доимий равишда спорт тадбирларини ташкил қилади.

Куни кеча “Оқтош” тоғли туманида “Бизнинг оила – спортчи оила” шиори остида Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси тизимига кирувчи бўлинмалар  ходимлари ўртасида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Болалар ўз ота-оналари билан биргаликда узунликка сакраш, копток билан югуриш эстафетаси  каби спорт машқларини бажонидил бажардилар.

Оилавий жамоалар орасида ташкил этилган ушубу мусобақаларда Ўзгидромет оилавий жамоаси иккинчи совринли ўринни эгаллади.

Мусобақа иштирокчиларини табриклаймиз!

Print Friendly, PDF & Email