Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши таркибига кирувчи касб-ҳунар таълими муассасалари Тошкент гидрометеорологик коллежи ва Яшнабод политехника касб-хунар коллежи битирувчи ўқувчиларининг касаба уюшмаси тўғрисидаги билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Сиз касаба уюшмасини биласизми ?”  кўрик-танлови  Яшнабод политехника касб-хунар коллежда ўтказилди.

Кўрик-танловда  Яшнабод политехника касб-хунар коллежи ва   Тошкент гидрометеорологик коллежи рахбарияти, ўқитувчилар, ўқувчилар ва   касаба уюшмаси фаоллари қатнашдилар.

Ўқувчиларнинг байрамона сахна кўринишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Қатнашчилар танловнинг бир қатор шартлари бўйича синовлардан ўтиб, ўз билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан Тошкент гидрометеорологик колледжи ғолиб деб аниқланди ва ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email