Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўз тармоғидаги коллежлар битирувчилари ўртасида «Сиз касаба уюшмасини биласизми?» кўрик-танловини ташкил қилди. Кўрик-танловда Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи ўқувчи ёшларидан таркиб топган  “Янги авлод” жамоаси ҳам иштирок этди. Ёшлар кўрик-танловнинг туман босқичидан муваффақиятли ўтиб, шаҳар босқичига йўлланма олдилар. Шаҳар миқёсида ўтказилган кўрик-танловда ҳам гидрометеорология коллежи талабаларига омад кулиб боқди –улар барча саволларга жавоб бериб, топшириқларни муваффақиятли бажардилар ва  совринли 1-ўринни эгаллаб,  «Сиз касаба уюшмасини биласизми?» кўрик-танлови ғолиблари бўлдилар.

Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи жамоасини ғалаба билан табриклаймиз ва кейинги фаолиятларида омадлар тилаймиз !

Print Friendly, PDF & Email