21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 19-октябрь куни Қарши халқаро аэропортида (http://t.me/airport_karshi) “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни Қарши халқаро аэропорти директори Ў. Қурбонназаров очиб берди ҳамда Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв томонидан она тилимизга берилаётган юксак эътибор, тизимдаги ислоҳотлар хақида гапириб ўтди. Шунингдек ҳаво дарвозамизда давлат тилида иш юритиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Ўз навбатида аэропортнинг ишчи-ходимларини ўзбек тилининг 31 йиллик байрами билан табриклади. Тадбирда вилоят хокимининг маслаҳатчиси З. Аминова ҳам иштирок этиб, Қонун ижроси ва миллий ўзлигимизни англашда ўзбек тилининг аҳамиятини изоҳлаган ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди,ҳолда Қарши халқаро аэропортида жорий йилнинг 1 октябридан барча ҳужжатлар тўлиқ давлат тилида юритилаётгани ва вилоятдаги транспорт соҳаси ташкилот ва корхоналари орасида мазкур аэропортнинг пешқадамлигидан мамнунлигини билдириб ўтди.
Маънавий-маърифий тадбир доирасидаги давра суҳбатида аэропорт ходимлари томонидан ўқилган она тилимизга мансуб шеърлар тингланди. Аэропорт директорининг ёрдамчиси У. Уралов ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, Ўзбек тили байрами муносабати билан ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.

                                                                                             “Қарши халқаро аэропорти” матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email