2021 йил 2-март куни Ўзаэронавигация маркази ДУК меҳнат жамоаси йиғилиши ва касаба уюшма қўмитаси конференцияси амалдаги карантин коидаларига риоя қилинган холда –  видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Конференцияда делегатлар, корхона рахбарияти ва авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.З. Мингалиев ва бош мутахассиси А.А. Юлдашев катнашдилар. Йиғилишни Ўзаэронавигация маркази ДУК касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.У.Хусанов олиб борди. Конференцияда кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чикилди. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланди. Делегатлар томонидан берилган саволларга корхона рахбари, касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ва ташкилот касаба уюшмаси раиси томонидан тўлиқ жавоблар берилди.  Кун тартибидаги масалалар бўйича Карорлар кабул килинди.

Print Friendly, PDF & Email