Буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги «Ўзгидрометеорология» марказида ҳам кенг нишонланди. Марказнинг касаба уюшма қўмитаси фаол аъзолари ва марказ ходимлари томонидан биргаликда, шоир ижодига бағишлаб адабий-бадиий тадбирлар, мушоиралар, ижтимоиий тармоқларда челленжлар ташкил этилди. Шунингдек,  Адиблар хиёбонида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

          Бутун турк дунёсида «Миллат қуёши» дея этироф этилган Алишер Навоий бутун умрини ўзбек тилимиз мавқеини кўтаришга, адабиётимиз имкониятларини дунёга ёйишга, жамиятда адолат ва ҳақиқат мезонларини қарор топширишга бағишлаган. Алишер Навоий нафақат шоир, адабиёршунос, тилшунос, таржимон, мусиқачи, давлат ва сиёсат арбобидир. Уларнинг ҳаёт йўли барчамизга ибрат бўлсин.

Print Friendly, PDF & Email