2021 йил 24 февраль санасида «Нукус халқаро аэропорти» МЧЖ мажлислар залида аэропорт касаба уюшмаси қўмитаси ва меҳнат жамоасининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Бу конференцияда Нукус аэропорти раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан Жамоа шартномаси бўйича 2020 йил давомида бажарилган ишлар сарҳисоби тингланди.

         Конференцияга Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари ташкилотлари Кенгаши раиси Жалменов Улуғбек Абиллаевич ва Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мингалиев Шавкат Зайнабиддиновичлар таклиф этилди.

          Жамоа шартномасининг бажарилиши буйича аэропорт директори Бекбергенов Орынбай Досбергеновичнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот бўйича аэропорт ходимларига ажратилган иш ҳакиларининг ўз вақтида берилиши, меҳнат мухофазаси, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хотин-қизлар ва ёшларни алоҳида қўллаб-қувватлаш бўйича, пандемия шароити бўлишига қарамай имкониятдан келиб чиққан ҳолда, белгиланган вазифалар бажарилганлигини қайд этди.

         Сўнгра «Нукус халқаро аэропорти» МЧЖ касаба уюшмаси раиси Алланиязов Рашид Халмурзаевичнинг ўтган йил бўйича ишлар ҳисоботи тингланди. Унга кўра ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий дам олишларини ташкиллаштириш, турли ҳил байрамлари, спорт мусобақалари ўтказиш, ходимларни саёхатга олиб чиқиш, байрам тадбирларини ўтказиш, ишчиларга моддий ёрдамлар берилганлиги айтиб ўтилди.

         Конференция ташриф буюрган меҳмонлар, Жалменов Улуғбек Абиллаевич ва Мингалиев Шавкат Зайнабиддиновичлар ўз фикр-мулоҳазалари ва маслахатлари билан ўртоқлашишди. Жамоа шартномаси бўйича бажарилган ишлар ва истиқболдаги режалар «қониқарли» деб топилди.  

Print Friendly, PDF & Email