19 феврал куни И.Каримов номидаги Тошкент ҳалқаро аэропортида сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир, давлат арбоби, шоирлар султони Мир Алишер Навоий хазратлари таваллудининг  580 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда «Uzbekistan Airports» АЖ, ЎзҲДП, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, А.Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари ва аэропорт  ходимлари иштирок этишди.

          Тадбирда қатнашганлар Навоий ижодига юксак эхтиром кўрсатиб, унинг буюк ижодий мероси биз учун қай даражада мухим аҳамият касб этишини, нақадар катта ютуқ эканлигини, ғурур-ифтихор туйғусини кучайтирадиган маънавий куч эканлигини эътироф этишди.

          Навоий ихлосмандлари орасида навоийхонлик, рубоийхонлик ўтказилди. Адибнинг хаёти ва ижодига оид викториналар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email