Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати ва «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпания Бош директори томонидан тасдикланган режага асосан, жорий йилнинг 20 февраль куни  Миллий авиакомпания тизимидаги «Наманган  халқаро аэропорти» давлат унитар корхонасида амал қилинаётган жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижросига бағишланган Конференцияси бўлиб ўтди. Барча хизмат бўлинмаларидан  конференцияда қатнашиш учун йиғилган вакиллар, жамоа шартномасидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Вакиллар бир овоздан жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижросини ижобий баҳоладилар. Шунингдек, касаба уюшма аъзолари томонидан жамоа шартномасига “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича билдирилган таклифлар бир овоздан маъқулланди.

Вакиллар томонидан иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномаси тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти мухокама қилиниб, жамоа шартномаси бажарилиши бўйича комиссия хулосаси тасдиқланди ва 2016-йилга  қабул қилинган  «Жамоа шартномаси» талаблари бажарилишига  қаратилган  ишлар «қониқарли» деб баҳоланди.

Жамоа шартномасига киритиладиган янги ўзгартиришлар, қўшимчалар ва меҳнат хавфсизлиги бўйича келишуви қабул қилинди.
Тадбирда “Наманган” халқаро аэропорти бўлинмаларидан сайланган делегатлар, аэропорт директори Аскаров Ш.Н., касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдуллаев Б.К. ва Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили Абдураимова Н.Т. иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email