Термиз халқаро аэропортида сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва дилбар шоир, муаррих, мусиқашунос Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан »Икки буюк сиймо» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

          Тадбирда Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов, директор ўринбосари Н.Жаббаров, ёшлар етакчиси Ж.Имомов ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва уларнинг бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида атрофлича фикр юритди.

          Бу икки буюк  сиймонинг асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани алоҳида қайд этилди.

           Термиз шаҳридаги 19 – ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари Алишер Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этилди.

          ️Икки буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.

Print Friendly, PDF & Email