Мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида ҳам, барча тармоқларда корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятларини масофадан ишлаш режимида, мобил иловалар, онлайн дастурлар орқали давом эттиришмоқда. Қувонтирадиган жиҳати, онлайн режимда масофадан ишлаш, электрон ахборот алмашиш жараёнлари ривожланиш босқичига етиб келди.

    Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмалари тармоқ тизимида бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмиталарида хисобот – сайлов йиғилишлари ва конференциялари санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда, онлайн тарзда Zoom иловаси орқали белгиланган тартибда, алтернатив равишда очиқ овоз бериш йўли билан ва шаффоф тарзда босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда.

    Ушбу йиғилиш ва конференцияларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан томонидан бириктирилган вакиллар ҳам онлайн тарзда иштирок этиб, ҳисобот-сайлов жараёнларига ҳолис баҳо беришмоқда. Сайлов жараёни очиқ ва шаффоф ўтишида назорат механизми сифатида, касаба уюшмалари фаоллари томонидан билдирилган талаб ва таклифларини эьтиборга олиб, касаба уюшмалари фаолиятининг кейинги 5 йиллик фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишда маслаҳатлари ва фикр-мулоҳазалари билан кўмаклашмоқда.

      Бугунги кунга қадар «Uzbekistan airways» АЖ, «Ан Рад АЭРО» МЧЖ, «Кетринг» МЧЖ,  «Фарғона ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Наманган ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Бобур номидаги Андижон ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Бухоро ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Самарқанд ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Урганч ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Нукус ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Навоий ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Қарши ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Термиз ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Ўқув-машқ маркази» МЧЖ, «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ, «Узаэронавигация маркази» ДУК «Республика техник ва амалий спорт турлари» маркази, Яшнобод политехника коллежи бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида хисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари муваффақиятли тарзда ўтказилди.

        Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларида 5 нафар янги, 13 нафар амалдаги касаба уюшма қўмитаси раислари сайланди. Барча бошланғич ташкилотларнинг амалдаги раислари фаолияти ва қилган мехнатлари касаба уюшмалари фаоллари, ишчи-ходимлар томонидан муносиб баҳоланиб, миннатдорчилик билдирилди.

       Барча касаба уюшмалари раислари ва фаолларини муборакбод этиб, уларнинг кейинги фаолиятларида, жамоа мехнаткашларининг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдаги саъй-харакатларида улкан муваффақиятлар ва зафарларни тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email