2020 йил 13 март куни “Фарғона халқаро  аэропорти” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси бошланғич ташкилотининг хисобот сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда касаба уюшмаси ташкилотининг 2015-йилдан 2020-йилгача бўлган давридаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари тўғрисида касаба уюшмаси қўмитаси раиси Алишер Улмасов ҳисобот берди. Ўтган давр мобайнида касаба уюшма қўмитаси томонидан сезиларли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, маънавий-маърифий, спорт ишларни ташкиллаштириш, ходимларни  санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш ишларига тўхталиб ўтилди. Ҳамда касаба уюшма томонидан жамоа шартномаси тадбирларини бажариш бўйича қилинган ишлар юзасидан маълумот берди. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасига қаратилган бир қатор самарали ишлар олиб борилганлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам бу масалага доир барча муаммоларни ҳал этишда маъмурият кўмагига суяниб, хамкорликда иш олиб борилиши, ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришиш учун асосий омил бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

Янги касаба уюшма қўмитаси таркиби ва Республика Кенгаши қурултойи учун делегатлар сайланди. Тадбирда Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти – Масаидов Баходир Канатович, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи мутахассиси – Каримов Абдурахим Санжарович авиаходимларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий-хуқуқий манфаатларини химоя қилиш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклиф ва мулохазаларни билдирди.

Print Friendly, PDF & Email