Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Энг фаол ёш авиаходим” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ҚАРОРИга асосан 2016 йил 16 июнь куни  “Навоий” халқаро аэропортида хизмат ва бўлимлар ўртасида “Энг фаол ёш авиаходим” кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда хар хил сохада фаолият юритаётган ёш авиаходимлар иштирок этди. Хакамлар хайъатининг якуний натижалари бўйича қўйган балларига  асосан  1- ўринга Жабборова Лайло Ахматовна, 2 – ўринга Курбонова Зарнигор Чориёр қизи, 3 – ўринга Самадов Халимжон Музаффарович сазовор бўлишди. Ғолиблар ва қатнашчилар  “Навоий” халқаро аэропорти касаба уюшма қўмитасининг  эсдалик совғалари ва дипломлари  билан тақдирландилар. Танловда Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдувалиев А.М. иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email