Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш,мақсадида Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Энг фаол ёш авиаходим” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этди.

Ёш ходимларнинг билим савияси, касбий маҳорати, чет тилларини ва ахборот коммуникация технологияларини қай даражада билиши, тизим фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги таклифлари, инновацион ғоялари, бундан ташқари қонунчиликдан хабардорлиги, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида тарзда ўрганилиб, баҳоланди.

Танловга тақдим этилган материаллар, ёш ходимларнинг касбий ва жисмоний маҳорати, улар билан ўтказилган суҳбат ва савол-жавоблар натижасига кўра, «Наманган» Ҳалқаро аэропорти ҳалкаро ташувлар хизмат агенти Феруза Холматова ғолиб деб топилди.

Фахрли иккинчи ўринни «Термез» Ҳалқаро аэропорти ПЁТТХ бўлимида электр механик Асадулло Туранов ва учинчи ўринни «Гидрометеорология хизмат Маркази» лаборатория хизмат бошлиғи Бехзод Талиповга насиб этди.

Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  диплом ва эсдалик совғалари танлов ғолиблари ва қатнашчиларига  тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email