Бугун, 11 февраль санасида «Buxoro xalqaro aeroporti» МЧЖда Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ижодий, бадиий-адабий тадбир ташкил этилди. Тадбирда аэропорт ходимлари билан бир қаторда, вилоятдаги навоийшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Аэропорт ходимлари томонидан рубоийхонлик, бадий шерхонлик, ижодий саҳна кўринишлари тақдим этилди.

          Тадбирга таклиф этилган навоийшунос олимлар, Навоий ижоди ва асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига, унинг сиймоси эса, юксак ибрат тимсолига айланганини фахр-ифтихор туйғуси ила алоҳида эътироф этишди.

         Барчамиз улуғ, мутафаккир бобомизга муносиб авлодлар ва издошлар бўлишимиз лозимлиги таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email