Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмалари тармоқ тизимида “Ўзаронавигация маркази” ДУК бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитасида хисобот – сайлов йиғилиши эпидемиологик талабларга риоя қилинган ҳолда, биринчи маротаба онлайн тарзда Zoom иловаси орқали очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди.
Ҳисобот сайлов жараёнида юқори турувчи касаба уюшмаси органидан Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.З.Мингалиев, ташкилий ишлар бўйича мутахассис А.А.Юлдашев, марказ рахбарияти, ва онлайн дастур орқали вилоятлардаги  касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.  Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Исаметдинов Д.Ю. ўтган 5 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси ва маъмурият ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар, жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот берди. Ўтган давр мобайнида ҳодимлар ва айниқса ёшларни спорт билан банд қилиш, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ташкиллаштириш, ходимларни санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш ишларини самарали йўлга қўйилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасига қаратилган бир қатор ижобий ишлар олиб борилганлиги ва бу борадаги муаммоларни ҳал этишда маъмурият кўмаги ва хамкорлиги муҳим аҳамият касб этганлигини таъкидлади.
Амалдаги касаба уюшмаси раиси Исаметдинов Д.Ю. ўз ҳоҳишига биноан мехнат фаолиятини тугатишини айтиб, раисликка номзодларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Кун тартибидаги навбатдаги масалада касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайловини очиқ овоз бериш йўли билан ўтказиш тўғрисида таклиф тушди ва бу таклиф биз овоздан қабул қилинди. Номзодлар ичидан Ҳусанов Фозил Убайдуллаевич делегатларнинг якдил овози билан касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.  Янги касаба уюшма қўмитаси таркиби ва Республика Кенгаши қурултойи учун делегатлар сайланди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.З. Мингалиев авиаходимларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий-хуқуқий манфаатларини химоя қилиш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклиф ва мулохазаларни билдирди ва янги сайланган раис Ҳусанов Фозил Убайдуллаевичга касаба уюшма қўмитасидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Print Friendly, PDF & Email