Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмалари тармоқ тизимидаги барча 22 та бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмиталарида хисобот – сайлов йиғилишлари ва конференциялари белгиланган тартибда, алтернатив равишда очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди. 1 январь  2020 йил ҳолатига кўра, 25 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари мавжуд бўлган бўлса, Узбекистон хаво йуллари тизимидаги тўртта ташкилот (Ўзбекистон хаво йўллари МАК Дирекцияси, Хаво алоқалари бош Агентлиги, Учиш комплекси, Ўзавиатеҳтаъминот) негизида “UZBEKISTAN AIRWAYS” АЖ ташкил этилгандан сўнг, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари сони 22 та ташкил қилди. Барча бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмиталари фаолияти, эришилган ютуқ ва камчиликлари тахлил қилинди ва қоникарли деб бахоланди. Ўтказилган барча йиғилиш ва конференцияларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан томонидан бириктирилган вакиллар иштирок этиб, ҳисобот-сайлов жараёнларига ҳолис баҳо беришди.

Барча ўтказилган ҳисобот сайловлар муқобил равишда ташкил этилиб, уларда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига камида 2-3 нафардан номзодлар овозга қўйилиб, юқори овоз олган муносиб номзодлар сайланишига эришилди. Тасарруфдаги ташкилотлардан «Uzbekistan airways» АЖ, «Ан Рад АЭРО» МЧЖ, «Узаэронавигация маркази» ДУК, «Қарши ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Термиз ҳалқаро аэропорти» МЧЖларда алтернатив ўтган сайлов жараёнларида 5 нафар янги раислар сайланди. 17 нафар касаба уюшма қўмитаси раислари қайта сайланди.

Ҳисобот – сайлов йиғилишлари ва конференцияларининг 12 таси пандемия даврида, улардан 10 таси санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда, онлайн тарзда  Zoom иловаси орқали,2 таси катта мажлислар залида 2 метр масофа сақланган ҳолда алтернатив равишда очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган.

Ўтказилган ҳисобот – сайлов йиғилишлари ва конференцияларида ўртага қўйилган асосий масала, санаторийларга олинадиган йўлланмаларнинг олдиндан буюртма қилиниши бўйича ноқулайликларнинг бартараф этишда бўлди. Таклиф қилиндики, декабр ойида фақатгина кейинги йилнинг 1 чораги учун буюртмалар қабул қилинсин ва 1 чорак давомида  2,3,4 чораклар учун қабул қилинсин. Ушбу таклиф юқори турувчи касаба уюшма органлари томонидан кўриб чиқилиши ва инобатга олиниши айтиб ўтилди.

Ўзбекистон авиация ходимлари Республика Кенгаши тизимидаги 2 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг 10 таси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 12 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 17441 (пенсионерларсиз) нафар ишловчиларнинг 17434 нафари ёки 99.9 фоизи касаба уюшма аъзолигига жалб этилган.

Касаба уюшма аъзолигига жалб этилганларни 6153 нафари аёлларни ва   2622 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этмоқда. Ишламайдиган пенсионерлар хозирги кунда 2128 тани ташкил этмоқда.

Жамоатчилик асосида фаолият юритаётганлар 16 нафар касаба уюшмаси қўмитаси раисларидан 4 нафари аёлларни ташкил этиб, барчаси олий маълумотга эгадир. 6 нафар бошлангич касаба уюшмаси раислари асосий иш жойидан озод этилган ҳолда фаолият юритиб, хақ тўланадиган аппаратга эга. Асосий иш жойидан озод этилган ҳолда фаолият юритаётган касаба уюшма қўмитаси раисларининг барчаси олий маълумотли бўлиб, 3 нафари аёлларни ташкил этмоқда.

Цех кўмиталари раислари 252 нафарни, улардан 79 нафари аёлларни, 23 нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этиб, сайланган цех кўмитаси раисларининг 131 нафари олий маълумотли, 121 нафари ўрта-махсус маълумотли бўлиб, 45 нафари 17,9 фоизи биринчи бор сайланди.

Тафтиш комиссияси аъзолари сони 63 нафарга етди. Уларнинг 44 нафари аёлларни, 2 нафари ёшларни ташкил этди. Тафтиш комиссияси аъзоларининг 41 нафари олий маълумотга эга бўлиб, 22 нафари ўрта-махсус маълумотли бўлиб 29 нафари 46 фоизи биринчи бор сайланди.

Сайланган 20 нафар тафтиш комиссияси  раисларининг 15 нафари аёлларни, 1 нафари ёшларни ташкил этиб, 14 нафари олий маълумотли ва 6 нафари ўрта-махсус маълумотли бўлиб,6 нафари 30 фоизи биринчи бор сайланганлардан иборат бўлди.

Ҳисобот сайловларни бориши юзасидан Республика Кенгаши расмий сайти томонидан ахборот бериб борилди.

Ўтказилган ҳисобот сайловларнинг 17 тасида Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши вакиллари иштироки  таъминланди.

Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши VIII-Қурултойи 2020 йилнинг 3 cентябрида видеоконференция орқали Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Малака ошириш институтида ўтказилади.

Print Friendly, PDF & Email