13-16 октябр кунлари «Локомотив» стадионида Республика Кенгаши кубоги учун Тошкент шахар худудидаги бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Aвиаходимлардан иборат 5 та жамоа қатнашган ушбу мусобақа қизғин курашларга ва голларга бой бўлиб ўтди.

           Республика Кенгаши Кубогида биринчи ўринни «UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS» AК МЧЖ жамоаси, иккинчи ўринни «UZBEKISTAN AIRWAYS» AЖ жамоаси, учинчи ўринни «UZAERONAVIGATSIYA» Маркази ДУК жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоага Республика Кенгаши Кубоги тантанали равишда топширилди ва барча қатнашчиларга эсдалик совғалари билан бир қаторда хуш кайфият улашилди.

           Aвиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши совриндорлар ва мусобақа иштирокчиларини табриклаган ҳолда, фаол қатнашган барча ходимларга, ташкилотчиларга ва ҳомийларга миннатдорчилик билдиради!

            Янги учрашувларда, янги марралар сари кўришгунча!

Print Friendly, PDF & Email