Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан берилган таклифлар, Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати йиғилишларида раёсат аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулохазалар инобатга олиниб, Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар навбатдаги VIII Қурултойда тасдиқланди. Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунига муофиқлаштирилди. Унга кўра, Касаба уюшма ташкилотлари номлари янгиланди ва ўзгарди. Масалан, Касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати, Касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасига ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Республика Кенгаши Устави 2020 йил 23 сентябрь санасида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди. Тизимдаги барча бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари ўз худудларидаги Адлия органларида қайта рўйхатдан ўтказишни амалга оширмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email