Жорий йилнинг 26 март куни “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурида”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, тармоқ тизимидаги ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарат ходимлари, «Uzbekistan Airways Technics» раҳбарияти Киясов У.М., ёшлар иттифоқи етакчиси Қосимов С. ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Скопина Л.С. иштирокида корхонада ёшлари билан “очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Мингалиев сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонидан келиб чиқиб «Ўзбекистон хаво йўллари» МАКни қайта ташкил этиш билан боғлиқ масалалари тизимли амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди. Ёш авиаходимлар ўзларига қизиқ бўлган маълумотларни олиш мақсадида «Uzbekistan Airways Technics» ходимлар билан ишлаш бўлим бошлиғи О.Карабановга саволлар берилди. Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши юристконсулти Б.Масаидов мехнат конунчилигида ёшлар учун қўшимча кафолатлар бўйича тушунтириш берди.
Очиқ мулоқот савол-жавобларга бой тарзда бўлди ва ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.