Тадбирни очиб берган аэропорт директори О.Д.Бекбергенов сўзга чиқиб барчани байрам билан табриклар экан, бош қомусимизнинг мазмун моҳияти, турмушимизда тутган ўрни, юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг манфаатига хизмат қилишини алоҳида такидлаб ўтди. Сўнг Нукус шаҳри Адлия бўлими ҳуқуқ маслаҳатчиси Ш.Мамбеткаримов ва аэропорт Нукус халқаро аэропорти ҳуқуқ маслаҳатчиси Конституциянинг аҳамияти, жамиятимиздаги ўрни, киритилган сўнгги ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтиб, улар ҳам барчани байрам билан қутлади.

Тадбир давомида, байрам муносабати билан бош қомусимизга атаб ишланган видеоролик қўйиб берилди ва барча иштирокчилар ғурур-ифтихор туйғуси ила олқишлар билан қўллаб қувватлашди.

Тадбир сўнггида Конституция куни муносабати билан хотин-қизлар орасида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаларининг ғолиблари тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email