Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги 648-сонли қонунига мувофиқ, 11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг расмий куни сифатида белгиланди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 5,5 миллион аъзони ўз ичига олган 14 тармоқ касаба уюшмаси таркибида 32,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотни, жумладан, 2,5 миллион нафар хотин-қиз ва 2 миллион нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирган.

Жорий йилнинг 11 ноябрь санасида «Ўзавиация» агентлигида Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси куни муносабати билан агентлик касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унинг ташкилий бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва адолатлилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг таъсири ва ролини кучайтириш борасидаги хизматлари учун тантанали тадбир бўлиб ўтди. Касаба уюшмаси, ходимларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда касаба уюшмаси ходими кунини нишонлаш муносабати билан касаба уюшмаси фаоллари, касаба уюшма қўмитаси аъзолари, Ревкомиссия ва ташкилот маъмурият раҳбарлари Ўзавиация Агентлигининг бир қатор ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email