Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Соғлом она ва бола йили” тадбирлар дастури асосида “Болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан 2016 йил 02-июнь куни “Навоий” халқаро аэропорти аэровокзал мажмуасида “Навоий” халқаро аэропорти касаба уюшма қўмитаси томонидан аэропорт ишчи-ходимлари фарзандлари ўртасида “Соғлом бола – келажагимиз” шиори остида  кўрик танлов ўтказилди. Ташриф буюрган болажонлар 60 нафарни ташкил қилдилар. Кўрик танлов жуда қизиқарли ҳамда сермазмун ўтиб, болажонлар ва меҳмонларга чиройли таъссурот қолдирди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, жажжи болажонларга бир хил “баллар”  қўйилиб “Навоий” халқаро аэропорти касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари сифатида мактаб ўқув қуроллари ва касаба уюшма қўмитаси ва аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда эсталик дипломлари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email