Халқимизда ажойиб нақл мавжуд. Меҳнат инсонни улуғлайди!

Меҳнат нафақат инсонни, балки инсоний қадриятларни ҳам улуғлайди. Бизда меҳнат улуғлаган инсонни, нафақат миллат, балки, давлат ҳам улуғлайди. Шукурки, инсон қадри ва миллат қадриятлари улуғланадиган юртда яшаймиз!

Ана шундай инсон қадри улуғланадиган, унинг ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинадиган касаба уюшмаларида меҳнат қиламиз.

Нафақат касаба уюшмаларида, балки, кенг масштабли авиация соҳасида қарийб ярим асрдан бери меҳнат қилаётган, машаққатли меҳнатлари орқали улуғланаётган ва буюк инсонлар қаторида шахдам одимлаётган икки нафар устозларимиз яна юксак эътибор ва эътирофда!

Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмасида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган Абдувалиев Абдунаби Махмадалиевич ва Мингалиев Шавкат Зайнабидиновичлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

 Биз шогирдлар неча йиллардан бери уларнинг кўплаб ютуқ ва муваффақиятларига ҳавас билан қараб келамиз. Ўрнак олишга интиламиз ва шу йўлда улар билан бирга одимлаётганимиздан фахрланамиз.

Бу уларнинг илк нишонлари ёки ютуқлари эмас ва комил ишонч билан айта оламизки, охиргиси хам эмас! Шу сабабли ютуқлари билан табриклашдан тўҳтамаймиз! Давомли бўлсин, биз эса “улар бизни устозларимиз!” – деб ғурурланиб юраверайлик!

Print Friendly, PDF & Email