Голиблик сурури

          Кўрик-танловнинг 1-босқичида 100 дан ортиқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирок этди ва унинг ғолиблари танловнинг 2-босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди. Шу тарзда Республика босқичида Комиссия аъзолари иштирокида юборилган барча хужжатлар билан танишиб, низомда кўрсатиб ўтилган баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда, икки йўналишда энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди.

          Раислари асосий ишидан озод қилинган бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида 1-чи ўрин – “I.Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 254 балл жамғариб эгалланди ҳамда мукофот пуллари ва 1 даражали диплом билан тақдирланди.                

          Раислари асосий ишидан озод қилинмаган бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида 1-чи ўрин – “Ketring” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 206 балл жамғариб эгалланди ҳамда мукофот пуллари ва 1даражали диплом билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email