“11 Ноябр – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Фарғона халқаро аэропорти» МЧЖда байрам тадбири ташкил этилди. Аэропорт директори сўзга чиқиб барча касаба уюшма аъзолари ва фаолларини байрам билан табриклади. Касаба уюшма фаолиятида аэропорт маъмурияти доимо ёрдамга шайлигини ва қўллаб қувватлашини билдирди. Барча ходимларни касаба уюшма ва жамоат ишларида янада фаол бўлишга чақирди. Шунингдек, самарали мехнат қилаётган, ўз ишига маьсулият билан ёндашадиган, жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган бир нечта ходимлар  касаба уюшма қўмитаси томонидан ТАШАККУРНОМА ва совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email