“Фарғона ҳалқаро аэропорти” МЧЖда Касаба уюшмалар кунини нишонлаш кенг доирада ўтказилди, десак, асло муболаға бўлмайди. Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан аэропорт бўлимлар ва хизматлар ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Қизғин кечган бахсларда финал босқичи иштирокчилари юқори ўринларни бўлишиб олишди. Энг кучли таркибга эга эканлигини исботлаган СПАСОП йигитлари 1 ўринни,  2 ўрин ССТ ходимлари 2 ўринни, АХХ хизмати ходимлари 3 ўринни эгаллашди. Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қатнашчилар юқори нотада ўтган мусобақадан илиқ таассуротларни олиб, касаба уюшма қўмитасидан шу каби мусобақаларни кўпроқ ўтказишларини сўрашди.

Print Friendly, PDF & Email