2023 йил 14 март куни Республика техник ва амалий спорт турлари Марказида Жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Авиаходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул вакили А.А.Юлдашев, Республика техник ва амалий спорт турлари Маркази рахбари Ю.А.Курбаниязов,  касаба уюшма раиси Ш.Исматиллаев, мехнат жамоаси, касаба уюшма вакиллари иштирок этишди. Йиғилишни касаба уюшма раиси Ш.Исматиллаев олиб борди. Кун тартибидаги масалалар бўйича марказ директори ҳисоботи, тафтиш комиссияси хисоботи тингланди. Янги Меҳнат кодекси талаблари ҳақида тушунчалар берилди. 2023 йил учун касаба уюшма бюджети сметаси тасдиқланди. Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ЖШга киритилган мажбуриятларининг бажарилиши қониқарли деб топилди. Йиғилиш якунида Авиаходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул вакили А.А.Юлдашев сўзга чиқиб касаба уюшмаларининг иш берувчилар билан хамкорликда олиб бораётган самарали ишларини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email