Спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт  мусобақаларини тизимли равишда ташкил этиш  орқали меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини барқарорлигини таъминлаш масалалари касаба уюшмаларининг устувор вазифаларидан биридир.

Худди шу мақсадларда жорий йилнинг 14 мартдан 17 март санасига қадар Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги учун авиация ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 12 та жамоа иштирок этди. Мусобақанинг финал босқичида «UAT» авиакорхонаси ва «Самарқанд ҳалқаро аэропорти» жамоалари майдонда тўп сурдилар. Муросасиз ва шиддатли кечган баҳсда «UAT» авиакорхонаси жамоаси ғолиб бўлиб, РК Кубогини қўлга киритди.

Print Friendly, PDF & Email