“Наманган ҳалқаро аэропорти” МЧЖда аёллар жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Аэропорт директори харбийларни табриклаб, уларни ватан олдидаги фидокорона хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Аэропорт касаба уюшма қўмитаси раиси хам аэропорт хавфсизлигини таъминлашда ва уни қўриқлашда жонбозлик кўрсатаётган 7254-сонли харбий қисм  ходимларини байрам билан табриклаб,  касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғаларини топширди. Тадбирдан сўнг, аэропорт аёллар жамоаси аэропортнинг барча байрам сабабчиларини байрам дастурхони билан кутиб олишди.

Кўтаринки рухда ва аъло кайфиятда ўтадиган шундай байрам тадбирлари давомий бўлсин!

 

Print Friendly, PDF & Email