🌺 💐 Дарҳақиқат, баҳор гўзаллик ва ёшариш фасли бўлгани ҳолда, мазкур фаслнинг илк байрами ҳам буюк ҳилқат вакиллари бўлмиш аёллар эътирофи ила бошланади.

🎉 ✈️Наманган халқаро аэропортида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам табдири бўлиб ўтди.

🛩🎤Тадбир аввалида аэропорт директори Тимур Халилов барча йиғилган гўзал ҳилқат вакилаларини ва улар орқали барча байрам сабабчиларини самимий қутлаб, уларга баҳорий кайфият ва бошлаган барча эзгу ишларида зафарлар тилаб, байрам кечасини очиб берди.

🎵🎶Санъат жамоалари вакилларининг куй-қўшиқлари байрамга ўзгача ҳуш кайфият улашган бўлса, ташишларни ташкил этиш хизмати йигитлари томонидан турли-хил тилларда исхор этилган табриклар йиғилганларга кўтаринки рух бахшида этди.

🎁🎉 Тадбир сўнгида аэропорт касаба уюшмаси қўмитаси томонидан байрам совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email