rag'bat

2021 йил 11 ноябр касаба уюшмалари 1 ёшга тўладиган кун! Шу муносабат билан, Авиация тизими касаба уюшмаларида кўп йиллардан бери самарали фаолият олиб бораётган, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишда, меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этаётган, касаба уюшмаларидаги ишида фаол ва фидокорона мехнат қилаётган  касаба уюшма фаоллари  меҳнати эътироф этилиб, уларга янги таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони топширилди.

Мехнатлари муносиб эътироф этилган барча касаба уюшма фаолларини муборакбод этамиз. Муваффақиятингиз давомли бўлсин!

Print Friendly, PDF & Email