Авиация тизимидаги барча ташкилотлар томонидан 1-июнь – Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жойларда кўплаб маданий тадбирлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари, расм чизиш танловлари ва болалар рақс флешмоблари ўтказилди.

“I.Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” МЧЖ болалар рақс флешмобини DLUX рақс тўгараги билан хамкорликда юқори кайфиятда ва юқори нотада ўтказди. Аэропорт ходимларининг кўплаб ёш фарзандлари ушбу флешмобда катта қизиқиш билан иштирок этишди.

» Termiz хalqaro aeroporti » МЧЖ маъмурияти ва касаба қўмитаси ҳамкорлигида аэропорт ходимлари фарзандлари учун Термиз ҳайвонот боғига ташриф ташкил этилди. 

“Namangan хalqaro aeroporti” МЧЖ жамоаси вакиллари Наманган шахар психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйига ташриф ташкил этиб, болажонларга кийим-кечаклар ва совғалар топширишди.

“Buxoro хalqaro aeroporti” МЧЖ касаба уюшмаси ходимларнинг 400 нафардан ортик болажонларини олиб, Бухоро шаҳрига гастрол сафари билан келган Мўғилистоннинг «Чингизхон» номли цирк томошаларига ташриф буюришди.

Ўзгидромет марказида «Иқлим – болалар нигохида» мавзусида Ўзгидромет ходимлари фарзандлари учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Z.M.Bobur nomidagi Andijon xalqaro aeroporti” МЧЖ  касаба уюшма қўмитаси томонидан болажонлар учун байрам  дастури ташкил этилди. Турли хил ўйинлар ўтказилди. Фаол қатнашган болажонларга эсдалик совғалари улашилди.

Барча ўтказилган тадбир ва дастурлар жажжи болажонларимизга жуда хам манзур бўлди. Ватанимиз истиқболи ва буюк келажаги хисобланган ёш авлоднинг ўзига ишончини, юзидаги қувончини кўриб беихтиёр “Ватанимиз ишончли қўлларда, буюк Темурбек авлодлари қўлида” – деб ғурурланиб қўямиз.

Print Friendly, PDF & Email