Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2023 йил II ярим йилликда касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш Режаси тўғрисидаги қарорига ҳамда Авиация ходимлари касаба уюшма РК иш режасига мувофиқ, тизимидаги бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари раислари учун, жорий йилнинг 18-22 cентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида бир хафталик малака ошириш ўқув курсларида ўқитилди.

Марузаларни, Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, бош ҳисобчиси, ташкилий ишлар бўйича бўлим мудирлари, фан докторлари, фан номзодлари, юрисконcултлар ўқиб беришди.

Ўз навбатида ўқув иштирокчилари иш фаолияти давомида юзага келган масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ўкув давомида иштирокчилар амалий машғулотлар ва маданий тадбирларга жалб қилинди.

Ўкув якунида иштирокчилар ўзлаштирган билимлари тест саволлари орқали аниқлаб олинди. Якунда барча иштирокчилар билимлари қониқарли деб топилиб, сертикатлар топширилди.

Ўқув дастури барча иштирокчиларга манзур бўлди ва бу каби ўқувларда доимий қатнашиш истаклари борлигини таъкидлашди.

Print Friendly, PDF & Email