Жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари авиаходимлар ўртасида Шафран санаторияси спорт комплексида спорт мусобақалари ўтказилди.

Стол тенниси, кросс, шахмат-шашка спорт турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари қизғин курашларга бой бўлди. Барча йўналишлар бўйича ҳудудий ташкилотлар ходимлари юқори темпни намойиш этиб совринли ўринларни эгаллашди.

Стол тенниси бўйича Урганч ҳалқаро аэропорти МЧЖ ходимаси Ю.Дусчанова 1-ўринни, шашка бўйича Бухоро ҳалқаро аэропорти МЧЖ ходимаси Ю. Рахматова 1-ўринни, кросс бўйича Навоий ҳалқаро аэропорти МЧЖ ходими У.Алимов 1-ўринни эгаллашди.

Барча ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бу каби мусобақалар ва рағбатлар авиаҳодимларда кучли шижоат ва иштиёқни, ўзига бўлган ишончни ошириб маъсулиятли вазифаларида юқори самарадорликка эришишларига кўмакдош бўлишига ишонамиз ва шу рухда давом этамиз.

Print Friendly, PDF & Email