Авиация тизимидаги бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари ҳисобчилари учун, Иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 12-16 cентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида бир хафталик малака ошириш ўқув курсларида ўқитилди.

Марузаларни, Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, раис ўринбосари, бош ҳисобчиси, Иқтисодиёт университетининг фан номзодлари, Давлат солиқ қўмитаси бош инспекторлари, псиҳолог ва юрисконcултлар ўқиб беришди.

Ўз навбатида ўқув иштирокчилари иш фаолияти давомида юзага келган масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ўкув давомида иштирокчилар амалий машғулотлар ва маданий тадбирларга жалб қилинди.

Ўкув якунида иштирокчилар ўзлаштирган билимлари тест саволлари орқали аниқлаб олинди. Якунда барча иштирокчилар билимлари қониқарли деб топилиб, сертикатлар топширилди.

Ўқув дастури барча иштирокчиларга манзур бўлди ва бу каби ўқувларда доимий қатнашиш истаклари борлигини таъкидлашди.

Print Friendly, PDF & Email