Авиация тизимидаги бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари раислари учун, Иш режасига мувофиқ июнь ойи бошларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида бир хафталик малака ошириш ўқув курсларида ўқитилди.

Марузаларни, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг бўлим мудирлари, фан докторлари, Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, ўринбосари, бўлим мудирлари ўқиб беришди.

Ўз навбатида ўқув иштирокчилари иш фаолияти давомида юзага келган масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ўкув давомида иштирокчилар амалий машғулотлар ва маданий тадбирларга жалб қилинди. “Касаба уюшмалари тарихи” Музейи билан яқиндан танишиб чиқишди.

Ўкув якунида иштирокчилар ўзлаштирган билимлари тест саволлари орқали аниқлаб олинди. Якунда барча иштирокчилар билимлари қониқарли деб топилиб, сертикатлар топширилди.

Ўқув дастури барча иштирокчиларга манзур бўлди ва бу каби ўқувларда доимий қатнашиш истаклари борлигини таъкидлашди

Print Friendly, PDF & Email