Тадбирда “Фарғона” халқаро аэропорти ДУК бўлинмаларидан сайланган делегатлар, аэропорт директори Мадаминов М., касаба уюшма қўмитаси раиси Улмасов А., Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Мамадиев С. ва Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили Абдураимова Н. иштирок этдилар.
Йиғилишда “Фарғона” халқаро аэропорти ДУК директори Мадаминов М. ходимлар ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳуқуқларини таъминлаш билан бир қаторда меҳнат қонунчилигига риоя этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш борасида салмоқли ишлар бажарилганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларнинг мазмун ва моҳияти, “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусида Мамадиев С. томонидан олиб борилган мулоҳазаларни қизиқиш билан тингладилар.
Делегатлар бир овоздан жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижросини ижобий баҳоладилар. Шунингдек, касаба уюшма аъзолари томонидан жамоа шартномасига “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича билдирилган таклифлар бир овоздан маъқулланди, ҳамда 2017-2021 йилларга тузилган янги жамоа шартномаси имзоланди.