Анъанага кўра 28 апрелда Бутундунё меҳнат муҳофазаси куни нишонланади. Ушбу кун дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида соғлом ва хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.
Халқаро меҳнат муҳофазаси куни арафасида Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзгидромет ва Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси таркибига кирувчи бошқа ташкилотларнинг ходимлари ўртасида семинар-йиғилиш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия ва вакилларнинг кўрик-танлови ўтказилди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Шадиева К., меҳнат муҳофазаси соҳасида етакчи мутахассислар: тиббиёт фанлари номзоди Феофанов В., ЎзР ССВнинг МАК бўйича ДСЭНМ вакиллари бўлган Ахунджанов Б. ва Сабирова О., авиаходимлар касаба уюшмаси РКнинг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Умаров Ғ., бўлимлар раҳбарлари, фуқаро авиацияси фахрийлари ва касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари раисларининг маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.
Тадбирни очар экан, авиаходимлар касаба уюшмаси РК раиси Мингалиев Ш. таъкидладики, “иш вақтида олинган жароҳатлардан дунёда ҳар йили 2,5 миллиондан ортиқ инсон вафот этади ва 20 милллион нафарга яқин киши иш шароитлари билан боғлиқ шикаст ва сурункали касалликларга чалинади. Бутундунё меҳнат муҳофазаси кунининг асосий мақсади – дунё жамоатчилигининг эътиборини муаммонинг масштабларига, шунингдек, меҳнат муҳофазаси маданиятини яратиш ва илгари суриш ҳар йилги иш жойида вафот этишлар сонини камайтиришга кўмаклашиши мумкинлигига қаратишдир”.
Мажлисда таъкидландики, ушбу кун бутун дунёда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган, меҳнат муҳофазаси ва меҳнатнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш, ишловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш соҳасида фаолиятни ривожлантиришга ёрдам берувчи тадбирлар ўтказилади. Тадбирларнинг аксарияти маърифий ва ахборот характерига эга бўлиб, меҳнат хавфсизлиги муаммолари, унинг шароитларини яхшилаш зарурлиги, меҳнат фаолиятининг умумий маданиятини оширишга эътибор қаратишга даъват қилади. Моҳияти бўйича бу кун – ўз касбий бурчини бажараётиб халок бўлган тан жароҳати олганларнинг барчаси тўғрисида Халқаро хотира кунидир.
Бугунги кунда меҳнаткашларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги жамоатчиликнинг диққат-эътиборидадир. Хавфсиз меҳнат учун шарт-шароит яратиш, бинобарин, ходимларнинг барқарорлик ва ҳимояланганлик ҳиссини таъминлаш, ижро ҳокимияти органлари ишининг энг муҳим йўналишидир. Ёш ходимларни хавфсиз меҳнат масалалари бўйича қўшимча хабардор қилиш зарурати алоҳида ажралиб турибди.
Танлов натижаларига кўра, бўйича меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танловнинг тўртта номинацияси бўйича ғолиблари қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирландилар.