11 – ноябр Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан «З.М. Бобур номидаги Андижон халқаро аэропорти” МЧЖда аэропорт КУҚ томонидан байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирга Андижон аэропортининг барча ходимлари, ишчи хизматчилари таклиф қилиндилар. Тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, Андижон шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа мактабининг талантли ёшлари таклиф қилиндилар.
Улар ўзларининг жонли ижродаги чиқишлари куй-қўшиқлари ва рақслари билан тадбир иштирокчиларига олам-олам қувонч улашдилар, шунингдек, аэропорт фаол ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 04-08 ноябрь кунлари КУҚ томонидан Андижон аэропортининг бир гуруҳ ишчи ходимлари учун Самарқанд – Бухоро шаҳарларига туристик саёҳат уюштирилди. Хам саёҳат, хам зиёрат даврида аэропорт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилди. Қадимий шаҳарлардаги бетакрор обидаларни томоша қилиш уларнинг улуғвор тарихимизга бўлган қизиқиши ва мехрини янада оширди.
Аэропорт ходимлари яратилган шарт-шароитлардан мамнунликларини билдирган ҳолда, ўз миннатдорчилигини билдирдилар.