Бугун, 2020 йилнинг 13 ноябрь санасида Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгашида Ижроия қўмитаси аъзолари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва аппарат ходимлари ўртасида Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Қурултойда делегат сифатида қатнашган Республика Кенгаши раиси Ш.З.Мингалиев йиғилишни олиб борди. Муваффақиятли тарзда ўтказилган Қурултой ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ўтган давр мобайнида касаба уюшмалари томонидан қилинган ишлар, эришилган ютуқлар, олиб борилган ислохотлар самараси таҳлил қилинди. Фикр-мулохазалар билдирилди, кейинги йиллар учун мўлжалланган харакатлар стратегияси ва касаба уюшмаларининг мухим роли хақида мунозара олиб борилди. Касаба уюшмалари Федерациясининг сўнгги беш йилдаги фаолияти, эришган асосий ютуқлари ва амалга оширилган кенг кўламли ишлари ёритилган видеоролик томоша қилинди. Ушбу муваффақиятли ишлар замирида авиаходимларнинг ҳам мухим хиссаси борлиги Ш.Мингалиев томонидан таъкидланди. Касаба уюшма фаолларига муносиб меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Мухтарам юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан касаба уюшмалари олдига қўйилган, харакатлар стратегиясида белгиланган асосий ва устувор вазифаларни бажаришда авиаходимларни фаол бўлишга, берилган вазифаларни сидқидилдан ўз вақтида бажаришга чақириб, шуни алохида таъкидладики, “Касаба уюшмалари қанчалик кучли бўлса – иш жойи шунчалик хавфсиз бўлади” – шиори остида юқори марраларни кўзлаган ҳолда, Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўз ишини давом эттиради.
Республика Кенгаши аппаратида Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди