Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши VIII Қурултойи 2020 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Малака ошириш институтида видеоселектор тарзида ZOOM иловаси орқали бўлиб ўтди. Пандемия даврида бўлиб ўтгани сабабли, санитария қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда тиббий ниқоб ва масофа сақлаган ҳолатда ўтказилди. Сайланган 44 нафар делегатларининг 41 нафари иштирок этди. Юқори турувчи рахбар органларидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Исаев Махмуджон Нигматович, “Uzbekistan Airways” АЖ раисининг 1чи ўринбосари Ҳусанов Умид Аброрович, “Uzbekistan Airports” АЖ раисининг 1чи ўринбосари Акбаров Акмал Акромович ва бошқа корхона ва ташкилотлар рахбарлари, бўлим бошлиғлари иштироки таъминланди. Қурултой иши танқидий рухда ўтди. Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши 5 йиллик фаолияти бўйича хисоботи, тафтиш комиссиясининг хисоботи тингланди ва тасдиқланди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди. Делегатлар ва таклиф этилган мехмонлар фикр-мулохазалари тингланди. Аъзо ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари, Республика Кенгашининг доимий амалий ёрдами, касаба уюшма фаолларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаб тургани, Бирдамлик жамғармаси ҳисобидан даволаниш учун берилган пул маблағлари кўринишидаги моддий ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар. Мехнат мухофазаси сохасидаги амалга оширилган ишлар, ходимларни спорт билан мунтазам шуғулланишга қаратилган тадбирлар эътироф этилди. Шунингдек “Uzbekistan Airways” АЖ раисининг 1чи ўринбосари Ҳусанов Умид Аброрович ёшлар ўртасидаги ана шундай спорт мусобақаларини ҳалқаро даражада яъни халқаро ёш авиаходимларни юртимизга таклиф этиб амалга ошириш таклифини илгари сурди. Мухокама давомида сўзга чиққанлар Республика Кенгаши фаолиятини ижобий баҳоладилар. Кун тартибидаги барча масалалар батафсил кўриб чиқилди. Делегатларнинг якдил овози билан Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши фаолияти қониқарли деб топилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Исаев Махмуджон Нигматович сўзга чиқиб, Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши фаолияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси рахбарияти томонидан Республика Кенгаши раислигига Мингалиев Шавкат Зайнабидинович номзоди мақулланганлигини эътироф этиб, уни номзодини сайлашни таклиф қилди. Қатнашган барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмалари Республика Кенгашининг раиси этиб Мингалиев Шавкат Зайнабидиновични сайлашди.
Қурултой иши якунлангандан сўнг Республика Кенгашининг I – ташкилий Пленуми ўтказилди. Кун тартибидан Республика Кенгаши раис ўринбосари ва Раёсат аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди. Қурултойда тасдиқланган ва сайланган Республика Кенгаши аъзоларининг якдил овози билан раис ўринбосари этиб Абдувалиев Абдунаби Махмадалиевич сайланди. Кун тартибидаги иккинчи масалада 9 нафардан иборат Раёсат аъзолари бир овоздан сайланди.
Касаба уюшма фаоллари барча сайланган номзодларни табриклашди ва уларни, мехнаткашларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдаги келгуси фаолиятларида муваффақият ва омадлар тилашди.