Жорий йилнинг 30 март куни “Навоий” халқаро аэропортида амал қилинаётган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижросига бағишланган Конференция бўлиб ўтди. Унда корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида имзоланган жамоа шартномасига мувофиқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Делегатлар бир овоздан жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижросини ижобий баҳоладилар. Шунингдек, касаба уюшма аъзолари томонидан жамоа шартномасига Соғлом она ва бола йили муносабати билан бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича билдирилган таклифлар бир овоздан маъқулланди.
Тадбирда “Навоий” халқаро аэропорти бўлинмаларидан сайланган делегатлар, аэропорт маъмурияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.